Журналист талабалар учун Ўзбекистонда илк мультимедиa студияси очилмоқдa

Журналист талабалар учун Ўзбекистонда илк мультимедиa студияси очилмоқдa

«Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа-ҳафталиги доирасида «Sevimli» телеканали ва ЎзЭОАВМА ҳамкорлигида Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида мамлакатимиздаги илк талабалар мультимедиа студияси очилмоқда.

Бу ерда фаол ва ташаббускор ёшлар журналистиканинг амалий кўникмаларини ўзлаштириши, талабалар ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни «Sevimli» телеканали орқали ёритиши мумкин. Университетда «Пойтахт» радиоси билан ҳамкорликда радиостудия ҳам очиш режалаштирилган.

Талаба ёшлар учун замонавий базалар Ўзбекистоннинг бешта университетида, ОАВ соҳасида кадрлар тайёрланадиган факультетлар қошида ташкил қилинади. Бу ташаббус ўзаро меморандумлар воситасида мустаҳкамланади. Бугун Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида ҳам ЎзЭОАВМА билан ана шундай ҳужжатлар имзоланади.

image_pdfimage_print