Янги лойиҳалар борасида йиғилиш


Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Элдор Шермонов олиб борди.
Дастлаб, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Халқ ижодиёти факультети Мураббийлар кенгаши раиси, «Фольклор ва этнография» кафедраси ўқитувчиси, мустақил изланувчи Суннатиллаев Асатилла Суннатовични Франциядаги IASKA- Халқаро фан, маданият ва санъат академияси томонидан “Ҳурмат ва садоқат” ордени билан мукофотланганлиги эътироф этилиб, ёш педагог Асатилла Суннатиллаев қутланди. Францияда таъсис этилган ушбу мукофот илм-фан, маданият ва санъат соҳасида кўрсатган халқаро хизматлар учун берилади.

Шу ернинг ўзида институт раҳбарияти томонидан ЎзДСМИ да фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларни халқаро лойиҳаларда иштирок этиши ва ана шундай ютуқларга эришишини таъминлаш бўйича фикрлар билдирилди.
Шунингдек, йиғилишда яна бир янги лойиҳа – ҳар бир кафедра ўз йўналиши бўйича слайдлар яратиш масаласи илгари сурилди. Бунда 3 та ғоя ўз ифодасини топган бўлиши лозим. Уларнинг биринчиси–муаммо, иккинчиси- ечим ва учинчиси- натижа.

Йиғилишда иқтидорли талабалар руйхатини шакллантириб, кишиларни китобхонлик маданиятини янада
такомиллаштиришга хизмат қилувчи “Устоз қадрлаган китоб” челленжини ташкил этиш бўйича ҳам таклиф билдирилди ва бу борада масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Навбатдаги масала – гуруҳ мураббийлари, кафедра мудирлари ҳамкорлигида ҳар бир талабанинг аҳволидан мунтазам равишда хабардор бўлиб туриш, бу борадаги маълумотларни янгилаб бориш бўйича раҳбарият томонидан аниқ топшириқлар берилди.

 

Матбуот котиби