ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ
Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ахмедов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.
ТАЙИНЛОВ
Унда ташкилий масала кўрилди. Нуриллаев Абдулазиз Сирожиддинович Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.
ТАЙИНЛОВ
Ўзининг иш фаолияти давомида бир қанча масъулиятли вазифаларда меҳнат қилган Абдулазиз Нуриллаев мазкур тайинловга қадар Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти “Мактабгача таълим менежменти” кафедраси мудири вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
ТАЙИНЛОВ
Ишонамизки, А.Нуриллаев келажакда соҳада етук мутахассис кадрларни тайёрлаш, ўз тақдирини санъат билан боғлаган ёшларни тарбиялаб, йўналтиришда ўз куч, билим ва тажрибасини ишга солиб, вазифасига сидқидилдан ёндошади.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print