1

Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тадбир


Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни институт Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Порсаев олиб борди.

УчрашувдаТошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 5-сон Ички ишлар бошқармаси бошлиғи майор Нурбек Муҳаммадиев шунингдек, ушбу туманда фаолият олиб бораётган ички ишлар бўлими ходимлари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Унинг нохуш оқибатлари борасида мисоллар келтирилди.

 

Матбуот котиби