1

8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири


Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 8 март -Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошевнинг хотин-қизларга йўллаган байрам табригини Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Элдор Шермонов ўқиб эшиттирди.

Нозик хилқат эгалари бўлмиш аёл зоти баҳорнинг илк байрами – 8 март билан муракбод этилди.
Ватанга муҳаббат, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизларнинг бир гуруҳига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректорининг ташаккурномаси берилди.

Маданият вазирининг байрам муносабати билан илм, фан, барча жабҳаларда бошқаларга ўрнак бўлаётганларга юборилган табрикномалари ўз эгаларига етказилди. Қимматбаҳо байрам совғалари улашилди.


Кенгайтирилган байрам дастуридаги чиқишларда аёл зоти баланд пардаларда куйланди.


Ватанни,баҳорни,аёлни, муҳаббатни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради.Институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Онадек муқаддас зотга шу куни юксак эҳтиром кўрсатилди.

 

Матбуот котиби