1

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ РОССИЯДА

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ РОССИЯДА

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Юлдашев, “Ўзбеккино” миллий агентлиги директори Фурқат Зокиров, ЎзДСМИ “овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедраси мудири Иқбол Мелиқўзиевдан иборат делегация аъзолари кеча кино, режессюра ва операторлик таълимида бутун дунёга машҳур Россиянинг Бутунроссия давлат кинематография институтига ташриф буюришди.


Москва институтидаги учрашувлар давомида таълим жараёнида ўзаро кадрлар алмашинуви, ЎзДСМИ иқтидорли талабаларининг ўқиш учун Россияга ташриф буюриши шунингдек Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Бутунроссия давлат кинематография институтининг бир нечта йўналишлар бўйича қўшма факультетларини очиш борасида музокаралар олиб борилди.

Шунингдек ташриф давомида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Manba: Axborot xizmati