ЎзДСМИда кенгайтирилган йиғилиш

ЎзДСМИда кенгайтирилган йиғилиш
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида проректорлар, факультетлар деканлари, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, бўлим бошлиқлари, мавзуга алоқадор ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ёшлар ишлари бўйича проректор Элдор Шермонов олиб борди. Дастлаб институтдаги ички тартиб-интизом масаласи, талабаларнинг дарс жарёнларидаги иштироки, профессор-ўқитувчилар томонидан назарий ва амалий машғулотларнинг олиб борилиши билан боғлиқ жараёнлар муҳокама қилинди. Бугунги кунда гуруҳлар раҳбарлари томонидан талабалар турар жойларидаги ҳолат, ижарада яшайдиган талабалар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг яшаш шароитларини ўрганиш, бандлик масалалари борасидаги ҳисоботлари тингланди.Шу ернинг ўзида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган зарур тавсиялар берилди.
ЎзДСМИда кенгайтирилган йиғилиш
Шундан сўнг Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига 66 йил тўлиши муносабати билан “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф – Ватан ва бахт куйчиси ” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманга таёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинди. Халқаро илмий-амалий анжуманга хорижий давлатлардан таклиф этиладиган меҳмонлар, бу борадаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
ЎзДСМИда кенгайтирилган йиғилиш
Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уни абадийлаштириш, халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида институтда амалга оширилаётган ишлар, ушбу масалага масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Шоир таваллудига пухта тайёргарлик кўриш, мазкур йўналишдаги ташкилий масалалар, ушбу тадбирни веб-сайт, телеграмм канал, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситаларида ёритилишига доир кўрсатмалар берилди. Ушбу жараён бўйича масъул бўлган ҳар бир кишига алоҳида топшириқлар берилди.
ЎзДСМИда кенгайтирилган йиғилиш
Ўтаётган ҳар бир кунимиз барчамизни тарихи минг йилларга бориб тақаладиган халқимизнинг қадимий байрами Наврўз айёмига тобора яқинлаштирмоқда. Ушбу байрамни муносиб кутиб олиш мақсадида институт ҳудудида ҳашарлар ўтказиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, гўл кўчатлари ўтқазиш билан боғлиқ юмушларга эътибор қаратилди. Ушбу айёмга бағишланган байрам дастурини таёрлаш бўйича масъуллар белгиланиб, уларга алоҳида топшириқлар берилди. Институтда халқимизнинг қадимий удумлари, урф-одатларини ўзида мужассам этган тадбирлар ташкил қилиш, баҳорий таомлар тайрлаш борасида фикрлар билдирилди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print