“Ўзбеккино” миллий агентлиги билан манфаатли ҳамкорлик

“Ўзбеккино” миллий агентлиги билан манфаатли ҳамкорлик
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида мамлакатимиз президентининг 2020 йил 20 май куни Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини абадийлаштириш, уни ҳалқимиз орасида кенг тарғиб қилиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Ушрашувда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Элдор Шермонов, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ижро этувчи директори Элдар Юлдашев, ушбу масалалага масъул профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
“Ўзбеккино” миллий агентлиги билан манфаатли ҳамкорлик
Бугунги кунда институт билан “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган 2 – қисмли бадиийлаштирилган ҳужжатли фильм ишланмоқда. Айни пайтда ушбу фильмни тасвирга олиш жараёнлари ниҳоясига етказиляпти. Учрашувда бу борада қилиниши лозим ишлар, олдинда турган вазифалар бўйича фикрлашиб олинди. Ўзаро ҳамкорликнинг янги қирралари борасида таклифлар билдирилди. Видео маҳсулотлар тайёрлаш бўйича мулоқотлар бўлиб ўтди. “Ўзбеккино” МАда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Дебют” ижодкор ёшлар кинофестивалининг бу йилги фильмлари давлат мустақилигининг 30 йиллик байрамига бағишланади. Ушбу фильмларни ишлаб чиқариш учун институтда турли йўналишда таҳсил олаётган ижодкор талабалар ҳамкорликка чақирилди.
“Ўзбеккино” миллий агентлиги билан манфаатли ҳамкорлик
Учрашув иштирокчилари институтда назарий ва амалий машғулотларни мутаносиб олиб бориш билан боғлиқ жараёнлар, талабалар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print