Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида мазкур олий ўқув юрти раҳбарияти, бўлимлар бошлиқлари, декан, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Институт ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев таъкидлаганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимизда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти.Уларни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш, фуқароларга ушбу мувоффақиятларнинг туб моҳиятини етказишда республикамизнинг зиёли қатлами ҳам фаол иштирок этиши лозим. Шу мақсадда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 17 та, Тошкент вилоятининг Пскент туманидаги 27 та маҳаллада аҳоли билан учрашиб, очиқ мулоқотлар ташкил этади.
Ушбу ҳудудларга бириктирилган секторлар раҳбарлари, билан ҳамкорликда ўтказиладиган учрашувларда юртимиздаги бугунги кунги ижтимоий-сиёсий вазият, халқаро майдондаги аҳвол, пандемия шароитида Ўзбекистонда эришилаётган мувоффақиятларнинг моҳияти тўғрисида аҳолига маълумотлар тақдим қилинади. Янги Ўзбекистон, учинчи ренессанс, шукроналик, саҳоватпешалик сингари мавзуларда мулоқотлар олиб борилади.Бугунги кунда жойларда учраётган айрим муаммолар борасида ҳудудлардаги сектор раҳбарлари, масъул мутасаддилар иштирокида учрашувлар ташкил этилади. Шу ернинг ўзида ҳудудлар кесимида ҳал қилиниши мумкин бўлган муаммоларни имкон қадар ечимини топиш йўллари кўриб чиқилади. Ваколат доирасидан ташқаридагиларига тегишли вазирлик, идора, ташкилотга ҳал этиш бўйича маълумотлар жўнатилади.
Йиғилишда масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди.

image_pdfimage_print