Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ижодий жамоаси XVII Москва Халқаро талабалар спектакллари фестивалида “Турандот” спектакли билан иштирок этади

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ижодий жамоаси XVII Москва Халқаро талабалар спектакллари фестивалида “Турандот” спектакли билан иштирок этади
2021 йил 13-30 апрель кунлари Россия Федерацияси Маданият вазирлиги, Россия Федерацияси Театр арбоблари иттифоқи таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги халқаро ташкилотининг Маданият ва санъат таълими бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзоси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, санъатшунослик фанлари номзоди Темур Рашидов бадиий раҳбарлигидаги ижодий жамоа XVII Москва Халқаро талабалар спектакллари фестивалида “Турандот” спектакли билан иштирок этади. Фестиваль дастурига дунёнинг етакчи театр таълим муассасаларининг энг яхши спектакллари танлов асосида киритилган (Буюк Британия, Франция, Россия, Ўзбекистон, Болгария, Польша, Хорватия, Латвия, Сингапур ва бошқа давлатлар).

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print