“Янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётида маданият ва санъатнинг ўрни”

Ўбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000-сон Фармонида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган республика илмий-амалий онлайн конференцияси ана шундай номланди.
Анжуманнинг асосий мақсади маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар, янгиланишлар ва ўзгаришларни маданият ва санъат соҳаси вакилларига етказишдан иборат. Шунингдек давлатимиз раҳбари томонидан соҳага оид қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш, инновацион ғояларни амалга ошириш ва такомиллаштириш. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш каби устувор вазифаларни таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш, маданият ва санъат соҳасида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалаларини ҳал этиш ҳам онлайн конференциянинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Конференцияда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этди ва сўзга чиқди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлар доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев “Маданият ва санъат соҳасида малакали кадр тайёрлаш долзарб масала”мавзуида маъруза қилди. Шунингдек онлайн анжуманда Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Оқилхон Иброҳимов томонидан “Мақом санъатининг истиқболлари масалалари”, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди раиси Амирқул Каримовнинг “Маданият ва санъат ривожида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлиги: ҳуқуқий асос, амалиёт ва истиқбол”, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш” кафедраси фалсафа фанлари доктори, профессор Сайёра Тўйчиеванинг “Миллий маданият тараққиётининг ҳуқуқий асослари”мавзуидаги маърузалари тингланди. Конференция дастури дорасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти таянч докторанти Шоҳрух Абдурасуловнинг “Ўзбекистонда театр санъатини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар ва уларнинг маънавий янгиланишдаги ўрни”, Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори ўринбосари Ҳамиджон Рўзибоев томонидан тайёрланган “Номоддий маданий мерос: халқ оғзаки ижоди намуналарини асрашга доир чора-тадбирлар”, Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази бош мутахассиси Гулнора Ғаниеванинг “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бугунги кундаги методик таъминоти” ҳамда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар маданият бўлими бошлиғи Шокир Миржалилов томонидан тайёрланган “Маданият марказлари ва уларнинг янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётидаги асосий вазифалари” каби маърузалар анжуман иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.
Қамровининг кенглиги, фикрлар хилма-хиллиги билан ажралиб турган, мамлакатимиз маданияти,санъати тараққиёти, соҳага малакали кадрлар етказиб бериш сингари долзарб мавзуларни қамраб олган маърузалар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Матбуот хизмати

image_pdfimage_print