“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остидаги тадбирлар

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остидаги тадбирлар
2020 йил 12 ноябрь куни Тошкент вилояти Пскент туманидаги “Кул-ота” МФЙда жойлашган
29-сонли умумтаълим мактабида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбир ўтказилди.
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остидаги тадбирлар
Тарғибот тадбирига ушбу ҳудуддда истиқомат қиладиган кекса авлод вакиллари, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан иборат 80 нафарга яқин аҳоли таклиф этилди. Тадбир бугунги кундаги пандемия шароитида барча тартиб-қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилди.
2 сектор раҳбари А.А.Жўраев ўз сўзида ушбу учрашув мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жамоатчиликка етказиш, янгиланаётган Ўзбекистондаги янгиликлардан аҳолини хабардор қилиш мақсадида ўтказилаётган тадбирларнинг дебочаси эканлиги ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидан тарғибот гуруҳи аъзоси Н.Э.Абрайкулова ҳалқ манфаатларига қаратилган, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган бир қанча қарор ва фармонлар, давлат дастурлари ва улар ижросининг таъминланганлигининг натижалари ҳақида айтиб ўтилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган 5 та ташаббус, янги қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳақида сўз юритилди. IX-XII асрлардаги буюк Уйғониш – биринчи Ренессанснинг юзага келиши натижасида бутун жаҳон илм-фани тараққиётига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшган, бутун дунё тан олган аллома-бобокалонларимиз, “Ислом маданиятининг олтин асри” ҳисобланган бу даврда бутун дунё ислом оламининг фахри ва ғурурига айланган уломаларимиз номлари эслатиб ўтилди.
XV асрга келиб Буюк Амир Темур бобмизнинг илм-фан ва маданиятни қўллаб қувватлаши натижасида юзага келган иккинчи уйғониш даври-Иккинчи Ренессанс ҳақида гапирилиб, бу даврда илм-фан ва маданиятнинг дунё саҳнасига чиққан буюк тарихчи олимлар, шоирлар, мусаввир, мусиқашунос, созанда каби ўнлаб ижодкорлар номлари ёдга олинди.
Тадбирда иштирок этган маҳалла аҳли ва ўқувчиларга бугунги кунда буюк аждодларимизнинг муносиб авлоди бўлиш, Уйғониш даври-Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда барчамиз ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилиб олишимиз ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Маъруза якунида, Президентимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги энг асосий омиллардан бири мактаб эканлиги, ўқитувчиларимизнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, ёшларимизни илм-фанга йўналтириш, унга эришиш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган бир қанча вазифаларни белгилаб берганликлари, ҳамда Уйғониш даври-Учинчи Ренессанснинг пойдеворини қуриш умуммиллий ғоя даражасига кўтарилиши ҳақида айтиб ўтилди.
Маданий-маърифий тадбир доирасида Давлатимизда ривожланиб бораётган иқтисодий ҳудудлар, саноат корхоналари, маданий турмуш тарзи ҳақидаги видеоролик ҳамда шоир Э.Воҳидов қаламига мансуб “Инсон қасидаси” номли шеърининг ўндан ортиқ давлатнинг эл суйган санъаткорлари томонидан ўз миллий тилида куйланган қўшиғи намойиш этилди.
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остидаги тадбирлар
Туман маданият бўлимида фаолият олиб бораётган санъаткорларнинг концерт дастури, ушбу маҳалладан чиққан республика ва ҳалқаро мусобақалар чемпионларининг чиқишлари ва мактаб ижодий тўгараклари томонидан тайёрланган шеърхонлик, рақс ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.Бундай қизиқарли ва мазмунли тадбирлар яна давом этиши маҳалла аҳлини қувонтирди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print