Янги ансамблнинг дастлабки концерти

Янги ансамблнинг дастлабки концерти
Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ўқув театр биносида “Миллий қўшиқчилик” кафедраси қошидаги иқтидорли талабалар гуруҳидан ташкил топган “Наво” ансамблининг концерт дастури намойиш этилди.
Янги ансамблнинг дастлабки концерти
Шунингдек, шу ернинг ўзида институтнинг “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш” кафедраси томонидан Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган чиқишлар қилинди.Талабалар томонидан шоир шеърларидан намуналар ўқилди.
Янги ансамблнинг дастлабки концерти
Ушбу тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси бошқарма бошлиғи Фароғат Худойқулова сўзга чиқиб, Муҳаммад Юсуф ижоди, уни ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида фикрлар билдирди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан келгусида ҳамкорлик қилиш,янги лойиҳани амалга ошириш борасида таклиф билдирди.
Янги ансамблнинг дастлабки концерти
Институт жамосига Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан китоблар топширилди.
Янги ансамблнинг дастлабки концерти

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print