ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.

“Тил-дил кузгуси”. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида давлат тили қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилган адабий-бадиий, маънавий-маърифий тадбир ана шундай номланди. Тил байрамини ZOOM платформаси орқали институтнинг 500 га яқин профессор-ўқитувчилари, талабалари онлайн тарзда кўзатиб боришди.
Тадбирни институт ректори, филология фанлари доктори,профессор Иброҳим Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, барчамиз учун муқаддас бўлган она тилимизнинг тарихи, уни узоқ ўтмишдан то ҳозирги кунга қадар босиб ўтган йўли, асрлар силсиласида сайқал топган жиҳатлари ҳақида тўхталди. Зеро, республикамиз президенти таъкидлаганидек, “Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан биридир”.
Ушбу маскан мамлакатимиз санъати, маданияти соҳаларига малакали кадрларни етказиб берувчи таянч олий ўқув юрти ҳисобланади ва бу ердаги ўз касбининг фидойи инсонлари томонидан таълим тизимидаги ислоҳотлар босқичма-босқич такомилига етказилмоқда. Байрам тадбирида мазкур институтда кўп йиллар давомида қилган ҳалол меҳнати, мамлакатимиз илм-фани ривожи, санъати ва маданияти тараққиётида ўзларининг камтарона хизматлари билан бошқаларга ўрнак бўлган ана шундай профессор-ўқитувчилардан бир гуруҳига Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.
Тадбир дастури доирасида тақдим қилинган бадиий қисм, театрлаштирилган томошалар иштирокчилар ва ZOOM платформасида уни кузатиб турганлар қалбига фахр-ифтихор туйғуларини бағишлади. Институтда фаолият олиб бораётган ўқитувчилар, халқимизнинг севимли санъаткорлари томонидан сўзларида сеҳр, ижросида меҳр бўлган қўшиқлар ижро қилинди.Шеъриятга ошуфта кўнгилли талабалар эса ўзбек тилини, шу муқаддас заминни, муҳаббатни улуғловчи шеърлар айтишди. Ўзларининг эзгу мақсадлари сари қалбларида юксак ишонч билан дадил бораётган талабалар томонидан буюк аждодимиз, она тилимизнинг асосчиси Алишер Навоий, ўзбек адабиётининг йирик намоёндаси Абдулла Қодирий монологлари тақдим қилинди.
Санъаткор учун муқаддас ҳисобланган саҳнага қадам ранжида қилган ҳар бир иштирокчи имкон ўз иқтидорини ёрқинроқ намойиш этишга интилди ва уларнинг чиқишлари ўтирганларнинг гулдурос қарсаклари остида олқишлаб турилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Тил байрами тадбирлари ана шундай кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА   ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.

image_pdfimage_print