Самарқанд вилоятида тарғибот тадбирлари

Самарқанд вилоятида тарғибот тадбирлари
2021 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тарғиботи бўйича Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги “Чиммос” МФЙда жойлашган 41-умумтаълим мактабида учрашув бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоятида тарғибот тадбирлари

Учрашувда туман прокуратураси, Халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Мактабгача таълими ташкилоти вакиллари ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли қатлами иштирок этишди. Тадбир давомида Республика ишчи гуруҳининг профессор ҳамда доцентлари томонидан юртбошимизнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатноманинг моҳияти тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Самарқанд вилоятида тарғибот тадбирлари

Учрашувда сўзга чиққан ишчи гуруҳ аъзолари,Ўзбекистон давлат санъат ва маъданият институти “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедрасининг доцент вазифасини бажарувчи, педогогика фанлари бўйича фалсафа доктори Ф.Турсунов,Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали профессори Х.Муҳаммадиев,Самарқанд давлат тиббиёт институти профессори Ф.Орипов, ушбу институтнинг кафедра мудири Л.Муҳаммадиева ҳамда доцент ва ўқитувчилари У.Ғаффоров, Э.Ҳусанов, А.Қўчқаровалар томонидан давлатимиз раҳбари олиб бораётган ички ва ташқи сиёсат борасида маълумотлар берилди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print