Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи Фаррух Юнусов, бошқарма бошлиғи ўринбосари Нодир Ниёзовлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Таъкидландики, олий ўқув юрти раҳбарияти, гуруҳ мураббийлари ижарада турадиган талабаларнинг турар манзили,уларнинг яшаш шароитлари, бўш вақтларини қандай ўтказаётганлиги борасида аниқ маълумотга эга бўлишлари лозим.
Вилоятдан келган талабалар эса рўйхатга олиниши шарт. Талабалар турар жойларида навбатчилик ташкил этилиши керак.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари, профилактика инспекторлари балан яқин ҳамкорликнинг ўрнатилиши иш самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
Матбуот котиби