Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги

Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги
Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри жамоаси ҳамкорлигида сатира, юмор, халқ қизиқчиларининг энг яхши усулларидан моҳирона фойдалана олган театр ва кино актёри Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Дастлаб йиғилганлар эътиборига актёр ҳаёти ва ижодига бағишланган фильм намойиш этилди. Сойиб Хўжаев 1910 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги Хонобод қишлоғида туғилди.
Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги
У актёрлик фаолиятини 1927 йилда Қўқон театрида Ғ.Зафарийнинг «Ҳалима» спектаклида эпизодик роль ўйнашдан бошлади. С.Хўжаев 1928—1939 йилларда Андижон театрида фаолият кўрсатди. Бу даргоҳдаги фаолияти давомида Труффальдино (К.Гоцци, «Маликаи Турандот»), Соли домла (К.Яшин, «Ўртоқлар»), Бобчинский (Н.Гоголь, «Ревизор») ва бошқа ролларни ижро этиб, театр санъатида ўз ўрни ва қиёфасига эга бўла бошлади.
Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги
1939 йилда Тошкентга келиб, Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма театрида ўз фаолиятини давом эттириб, то умрининг охиригача ушбу даргоҳда ишлади. Сойиб Хўжаев ўзбек театр саҳнасида турли жанрларда уч юздан ортиқ роллар ижро этди. Актёр Мулладўст («Майсаранинг иши»), Микола (И.Котлярский, Н.Лисенко, «Полтавалик Наталка»), Тоби (В.Шекспир, Р.Вильданов, «Ўн иккинчи кеча»), Тошболта (Ғ.Ғулом, М.Левиев, «Тошболта ошиқ»), Вакил қассоб («Ажаб савдолар») каби қатор роллари билан халқимиз орасида шуҳрат қозонган. Сатира ва юмор, халқ қизиқчиларининг энг яхши усулларидан, мимика ва пантомималаридан, сўз ўйинларидан усталик билан фойдаланиш қобилиятига эга бўлган актёр С.Хўжаевнинг элга танилишида «Тошболта ошиқ» комедиясидаги Тошболта роли муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу роль актёрга катта шуҳрат келтирди.
Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги
Актёр Тошболта ролини Муқимий театри саҳнасида 1500 марта ўйнади. 1959 ва 1964 йилларда Муқимий театри жамоаси Москвада Кремль театр кўригида қатнашди. С.Хўжаевнинг «Ватан ишқи», «Муқимий», «Равшан ва Зулхумор», «Нурхон», «Тошболта ошиқ» спектаклларида ижро этган роллари томошабинлар ва танқидчилар томонидан ижобий баҳоланди. Сойиб Хўжаев кинода ҳам фаол қатнашиб «Ватанга совға», «Насриддиннинг саргузаштлари», «Стадионда учрашамиз», «Ёр-ёр», «Дилбарим», «Унинг исми Баҳор» ва бошқа бадиий фильмларда қатор ёрқин ва эсда қоларли образлар яратди. Унинг радио ва телевидениеда яратган жозибали образлари ҳам актёр ижодида алоҳида ўрин тутади.
Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги
Сойиб Хўжаевнинг театр ва кино санъати равнақидаги хизматлари муносиб тақдирланди. 1939 йилда унга «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилди. 2003 йилда эса Сойиб Хўжаев “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги

Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги
Тадбирда Сойиб Хўжаев фаолият олиб борган театрнинг балет жамоаси томонидан миллий рақслар намойиш этилди.
Театрнинг ёш солистлари ва хор жамоаси томонидан капелла ижро қилинди.
Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги
Айниқса Нурбек Маматовнинг халқимизни таниқли актёр ҳамда маданият намоёндалари овозларига қилинган тақлидлари тадбир қатнашчилари қалбига хуш кайфият бағишлади.

Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллиги

Ўз навбатида Ўзбекстон давлат санъат ва маданият институти жамоаси томонидан арея ва дуетлар айтилди.
Ҳар бир чиқиш иштирокчиларнинг гулдурос қарсаклари остида қўллаб турилди. Бу эса санъаткорларни янада руҳлантириб, тадбирни қизиқарли ҳамда мазмунли ўтишини таъминлади.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print