ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ўтказилган бу галги тадбир ўзига хослиги билан ажралиб турди. Сабаби, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳайкали олдида йиғилган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси, шоирнинг оила аъзолари, шогирдлари, кенг жамоатчилик иштирокида ташкил этилган маданий-маърифий учрашув янгича форматда ўтди. Дастлаб мазкур институт ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодининг ўзига хос томонлари, унинг ёшлар учун ибрат бўладиган жиҳатлари ҳақда тўхталди. Шоирнинг турмуш ўртоғи Назира Саломова Муҳаммад Юсуф томонидан ёзилган шеърларнинг ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги ўрни, уларнинг яратилиш тарихи ҳақида маълумотлар берди.
Маданий маърифий тадбир дорасида шоир шеърларидан намуналар ўқилиб, улар асосида яратилган қўшиқлар ижро қилинди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан халқимизнинг севимли фарзанди Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ўзида акс эттирган ҳужжатли фильмни тайёрлаш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.
Мазкур учрашув жараёнида ушбу фильм учун қатор эпизодлар, интервьюлар ҳам тасвирга олинди.

ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ ШОИР ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ

image_pdfimage_print