Самарқандда “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” тарғибот тадбирлари

Самарқандда "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" тарғибот тадбирлари
Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг ҳар бири ўзига хослиги билан ажралиб турибди.
Самарқандда "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" тарғибот тадбирлари
Ушбу маънавий-маърифий учрашувларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев Янгиланаётган Ўзбекистонда кечаётган иқтисодий-ижтимоий, маданий соҳалардаги ўзгаришлар, туб ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар бермоқда.
Очиқ мулоқот асносида ўтаётган анжуманларда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтариляпти.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 24- мактабда ташкил этилган тадбир ҳам қамровининг кенглиги, мавзулар хилма-хиллиги билан ажралиб турди.
Самарқандда "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" тарғибот тадбирлари
Бу ерда Иброҳим Йўлдошев мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашди.Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун юртимизда яратилган шароитлар бош мавзуни ташкил қилди.
Самарқандда "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" тарғибот тадбирлари
Мактаб ҳовлисида инсон ақлу- заковатини чархловчи спорт тури, шахмат-шашка тугараги ўқувчилари билан тош сурди.
Шунингдек ташкил этилган тадбирларда ёш камончи спортчилар билан суҳбатлашди.Уларнинг мусобақаларда эришаётган ютуқлари билан қизиқди. Мактабда таҳсил олаётган шарқ яккакураши вакиллари билан мулоқот қилди.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print