Самарқанд вилоятида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар


Самарқанд вилоятиниг барча шаҳар ва туманларида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилиди. Унда Тошкентдан борган профессорлар, санъаткорлар, маданият ва адабиёт намояндалари қатнашди.
Ушбу тарғибот тадбирларида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев ҳам ҳафта давомида фаол иштирок этди.
Ушбу учрашувларнинг навбатдагиси вилоятнинг Оқдарё туманидаги Лойиш шаҳарчасида бўлиб ўтди.
Мулоқотлар жараёнида Иброҳим Йўлдошев тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, янгиланаётган Ўзбекистондаги янгиликлар ҳақида маълумотлар берди.

Шунингдек, самимий суҳбатлар асносида ҳалқ манфаатларига қаратилган, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, давлат дастурлари, уларнинг ижроси тўғрисида сўзлаб берди.
Бўлиб ўтаётган тадбирлар доирасида китоблар ярмаркаси, халқ ҳунармандчилиги намуналари кўргазмалари ҳам ташкил этилди.

 

Матбуот котиби