ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Кейинги йилларда маданият ва санъат муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳада катта ислоҳотларни амалга ошириш борасида қатор амалий тадбирлар олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жорий -2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли технологияларни ривожлантириш йили” деб номлашни таклиф қилганида мамлакатимизнинг эртанги кунини тараққий этган мамлакатлар йўлидан боришда кўраётганини бутун Ўзбекистон халқи қўллаб-қувватлади.
Мазкур йилнинг 23 сентябрь куни давлатимиз раҳбарининг видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясида Ассамблея тарихида биринчи марта ўзбек тилида иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этаркан, минтақамизнинг кўҳна ва бой маданий мероси глобал аҳамиятга эга эканлигини, 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказиш масаласини илгари сурди.Бу ташаббус кейинги уч йилда мамлакат Президенти томонидан маданият ва санъат, маърифат соҳасида олиб бораётган тарихий ислоҳотларининг мантиқий давоми бўлади. Соҳа ходимларининг олдига янада улкан вазифаларни амалга оширишга йўл очади.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
“Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор.Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, худо ҳоҳласа, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз ҳам албатта бўлади” деган ҳикматли сўзлари тарих зарварақларида чинакам уйғониш – Учинчи Ренессанс даврини очиб бергани шубҳасиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли Фармойишига мувофиқ Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 2020 йил 15 октябрь куни “Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этишга инновацион ёндашув”мавзусида республика илмий-амалий онлайн конференцияси ўтказилди.
Конференциянинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон фармонида белгилаб берилган маданият ва санъат муассасалари – театрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, музейлар, кутубхоналарни замонавий талаблар асосида ташкил этиш, маданият ва санъат соҳаларида давлат-хусусий шериклик механизмини амалиётга жорий этиш муаммоларини таҳлил қилиш, улар фаолият самарадорлигини янада ошириш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Анжуманда институт ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев иштирок этди ва маъруза қилди. Институт раҳбари илм-фан ривожи йўлидаги қатор инновацион лойиҳаларни амалга оширишда институт жамоасининг ўзига хос ютуқлари ва бу борадаги ишларни оммалаштириш, халқаро андозалар даражасига олиб чиқиш бўйича қатор қимматли таклифларни ўртага ташлади.
Конференцияда республикамиздаги олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари, профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчилари, маданият ва санъат муассасаларининг раҳбарлари, республикамизнинг вилоят, шаҳар, туман кутубхоналарининг раҳбарлари иштирок этдилар.Сўзга чиққанлар томонидан “Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ривожлантиришда илмий потенциални ошириш, янги адабиётлар яратиш, масофавий таълим сифатига алоҳида эътибор қаратиш”, “Масофавий таълимда электрон ресурслардан унумли фойдаланиш борасидаги изланишлар”, “Маданият ва санъат муассасаларида хизматларнинг сифат даражасини ошириш” “Ахборот-ресурс марказларида электрон манбалардан фойдаланишда инновацион ёндашувлар” сингари мавзуларда маърузалар қилинди.
Онлай-мулоқот тарзида ўтган, савол-жавобларга бой бўлган тадбирда иштирокчилар томонидан соҳага оид қатор таклифлар берилди, тавсиялар ўртага ташланди, фикр алмашинув, муаммоларга ечимларни биргаликда излаш борасидаги қарашлар иштирокчиларнинг фаоллигини, ўз ишига масъулиятини англатибгина қолмай, конференциядан олинган таассуротлар меҳнат фаолиятларида қўл келишини изҳор қилдилар.
Уч шуъбада ўтказилган илмий-амалий онлайн конференцияда
(1-шўъба) Маданият ва санъат муассасалари учун малакали кадрлар тайёрлашда масофавий таълим тизимини ривожлантириш масалалари,
(2-шўъба) Маданият ва санъат муассасалари ҳамда кутубхоналар фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда рақамли технологияларининг ўрни,
(3-шўъба) Маданий хизматларнинг сифат даражасини оширишга инновацион ёндашув сингари йўналишларда маърузалар тингланди.
Республика илмий-амалий конференцияси қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

image_pdfimage_print