Ректор ва ёшлар учрашуви

Ректор ва ёшлар учрашуви
Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев институт ҳудудидаги мавжуд иншоотлар, ўқув хоналари, спорт заллари, хизмат кўрсатиш тармоқлари фаолиятини кўздан кечирди.
Ректор ва ёшлар учрашуви
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи кўшкда талабалар билан бўлиб ўтган мулоқот асосини ушбу жойни маданий-маърифий масканга айлантириш мавзуси ташкил қилди. Келаётган душанба кунидан бошлаб бир ҳафта давомида мазкур кўшкда Театр санъати факультети талабалари томонидан турли тадбирлар ташкил этилади. Шоир қаламига мансуб шеърлар ўқилади. Мушоиралар уюштирилади. Қўшиқлар ижро қилинади.
Ректор ва ёшлар учрашуви
Келгуси ҳафтада эса бошқа факультет талабалари томонидан шу каби тадбирлар анъанавий тарзда узлуксиз равишда давом эттирилади.
Ректор ва ёшлар учрашуви
Шу куннинг ўзида институт ректори Халқ ижодиёти факультети “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш” таълим йўналиши 101-гуруҳ талабалари билан учрашди.
Ректор ва ёшлар учрашуви
Бу ерда профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилаётган дарс жараёнлари, талабаларни қизиқтираётган масалалар, уларнинг иқтидорларини намён этишлари учун институтда яратилган шароитлар ҳусусида фикрлашиб олинди.
Ректор ва ёшлар учрашуви
Факультетлар деканлари, профессор-ўқитувчилар, мазкур иншоотга масъуллар иштирокида бўлиб ўтган мулоқотда ўқув хоналарининг ҳолати, уларни замонавий талаблар даражасида жиҳозлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Институтда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Тозалик куни” деб белгиланган. Бунга барча бирдек амал қилиши лозимлиги яна бир бор таъкидланди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print