Нарўз байрамига тайёргарлик тадбирлари

Нарўз байрамига тайёргарлик тадбирлари
Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Элдор Шермонов олиб борди. Дастлаб, тобора яқинлашиб келаётган халқимизнинг қадимий байрамларидан бири – Наврўз айёмига пухта ҳозирлик кўриш масаласи муҳокама қилинди.
Нарўз байрамига тайёргарлик тадбирлари
2021 йилнинг 13 март куни республикамизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилади. “Наврўз байрамини муносиб нишонлаш мақсадида ушбу тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳам фаол иштирок этиши лозим”,- дейилди йиғилишда. Институт ҳудудидаги майдонлар манзарали ва гул кўчатларини экишга тайёрланиши, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилиши керак. Зарур бўлган жойлар таъмирланиши лозим. Буларнинг барчаси институт жамоасини Наврўз байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олишига замин яратади.
Нарўз байрамига тайёргарлик тадбирлари
Наврўз умумхалқ байрамида нафақат институт миқёсида, шунингдек, пойтахтимизнинг бошқа жойларида ўтказиладиган тадбирларда ҳам ЎзДСМИ вакиллари иштирок этишади. Шулардан бири Тошкент шаҳрида жойлашган “Ёшлар ижод саройи”. Бу ерда ўтказиладиган байрам шодиёналари учун ҳам дастур ишлаб чиқилиши ва унга пухта тайёргарлик кўрилиши шарт. Бу борада масъулларга топшириқлар берилди.
Нарўз байрамига тайёргарлик тадбирлари
Йиғилишда шунингдек, ўқув жараёнлари масаласи кўриб чиқилди. Дарс жадвалларини шакллантириш, бу борада камчиликларга йўл қўйган факультетлар даканлари, декан ўринбосарларига уларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print