Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш

Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Президентимизнинг 2020 йил 17 декабрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш
Сўзга чиққанлар томонидан қайд қилинганидек, сўнгги йилларда мамлакатмизда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини реал воқеликка айлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнларда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ҳаётга жорий этилиши асос вазифасини ўтаяпти. Натижада мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти тубдан янгиланяпти.
Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш
Қарорда республикамиз мустақиллигининг ўттиз йили давомида босиб ўтган ривожланиш йўлини сарҳисоб қилиш, юртимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиш орқали олдимизда турган устувор вазифа – Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври учун пойдевор яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришдек муҳим вазифалар ўрин олган.
Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш
Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамини улкан сиёсий, тарихий ва маънавий-маърифий аҳамиятини инобатга олиб, истиқлол йўлининг асосий мақсад ва вазифаларини янги босқичда оғишмай, самарали давом эттириш, бу қутлуғ санани давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб юксак савияда, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш мақсадида қатор вазифалар белгилаб берилган.
Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш
Жумладан жойларда таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ва бадиий кечалар ўтказилиши, байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган илмий ва ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат арбоблари, жумладан, мақом ва бахшичилик санъати вакиллари, истеъдодли ёш ижрочилардан иборат ижодий гуруҳларни жалб этилиши, пойтахтимизда “Истиқлол” мажмуасини ташкил этиш ва у ерда мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композициясини барпо қилиш,Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўлини “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” деб номлаш, “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш, ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган “Янги Ўзбекистон” китоб-альбомини ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламларни нашр этиш, 2021 йилда юртимизда ўтказилиши режалаштирилган барча халқаро маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, илмий конференциялар, аждодларимиз юбилей саналарини мустақилликнинг ўттиз йиллиги ғояси ва руҳи билан уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ташкил этиш,маданият ва санъатнинг барча йўналишлари (мусиқа, театр, кино, тасвирий ва амалий санъат, цирк, халқ ижодиёти) бўйича республика миқёсида фестиваль ва кўргазмаларни ташкил этиш, юртимиз мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари ҳамда тарихий ва замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги пьесалар танловларини ташкил қилиш шулар сирасига киради.
Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш
Қатор вазирлик.уюшма ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда “Энг улуғ, энг азиз”, “Ранглар жилосида – она диёр”, “Ватан учун яшайлик!” каби анъанавий кўрик-танловларни юқори савияда ўтказиш ҳам мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамига тайёргарликнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш
Албатта ушбу жараёнлар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси олдига ҳам улкан вазифаларни қўяди. Бу эса ушбу олий ўқув юртида фаолият олиб бораётган барча профессор-ўқитувчи, таҳсил олаётган талабадан катта маъсулиятни талаб қилади.
Йиғилишда мамлакатимиз мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигини муносиб кутиб олиш борасида институт жамоаси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикрлашиб олинди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print