Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти вакиллари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида

Тилга эътибор – элга эътибор!
2020 йил 21 октябрь санасида Муқимий номидаги мусиқали театрда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Спектаклдан парчалар (саҳна кўринишлари), пародия, куй, рақс ва жонли ижродаги концерт дастури томошабинларда катта таассурот қолдирди. Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг профессор-ўқитувчилари ва1-2 курс “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш” ҳамда “Ижтимоий-маданий фаолият” таълим йўналиши талабалари иштирок этдилар.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти вакиллари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали  театрида

image_pdfimage_print