“МУҲАММАД ЮСУФ-ВАТАН КУЙЧИСИ” МАВЗУИДА ОНЛАЙН МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

“Мендан нима қолар”
Икки мисра шеър”,

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ёзганидек, ундан икки мисра шеър эмас, балки улкан маънавий бойлик қолди, -дейилди жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан ZOOM дастури орқали ташкил этилган “Муҳаммад Юсуф-Ватан куйчиси” мавзуидаги маданий-маърифий тадбирда.
Унда Муҳаммад Юсуфнинг турмуш ўртоғи – Назира ас-Салом,фарзанди Нозимахон Юсупова, Республика Маънавият маркази вакиллари,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоир – Зикрилла Неъмат, мазкур институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.
Муҳаммад Юсуф ўз ижодида ватанни, ўзбек халқининг ширин орзулари, дардларини ёрқин сатрларда ифода эта олган шоирлардан. У ўз асарлари билан миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, ёш авлод қалбига ўзликни англаш, миллий ғурур, ифтихор туйғуларини сингдириш, эзгу фазилатларни камол топтиришга улкан ҳисса қўшган бетакрор шоир. Муҳаммад Юсуф чин маънода Ватанни қалбдан англаган, уни дилдан севган ижодкор.
Бугунги ёш авлод шоирнинг шеърлари, ҳаёт тарзи орқали Ватанни севишни, ардоқлашни, барчамиз учун муқаддас бўлган ушбу заминни асрашни ўрганмоқда.
Маданий-маърифий учрашувда Назира ас – Солом томонидан шоир ҳаёти ва ижодига доир илиқ хотиралар яна бир бора ёдга олинди.
Назира ас-Салом Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳайкалининг яратилиш тарихи, унда мужассам бўлган композициянинг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга маълумотлар берди.
Сўзга чиққанлар томонидан Муҳаммад Юсуф ижодининг аҳамияти, ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги ўзига хос ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.
Тадбирда халқимизнинг севимли шоири шеърларидан намуналар ўқилди. Институтнинг ижодий жамоаси томонидан унинг шеърларига басталанган куйлар ижро қилиниб, қўшиқлар айтилди.
"МУҲАММАД ЮСУФ-ВАТАН КУЙЧИСИ" МАВЗУИДА ОНЛАЙН МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

ЎзДСМИ матбуот хизмати

image_pdfimage_print