“МУҲАММАД ЮСУФ – ВАТАН КУЙЧИСИ” МАВЗУИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

16 октябрь куни Адиблар хиёбонида Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти раҳбарияти, профессор ўқитувчилари, талабалар, пойтахтимиздаги тил ўргатишга ихтисослашган “Дипломат” мактаби ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини ёш авлод онгига сингдириш,уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида институт томонидан дастур ишлаб чиқилган. Унга асосан, 2020-2021 ўқув йилида бакалавриат ва магистратура мутахасислари учун Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус курслар ташкил этилди. Шунингдек, шоир номи билан аталадиган алоҳида аудитория ажратилиб, ушбу аудитория Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди акс этган кўргазмали плакатлар, расмлар, шеърий китоблар билан жиҳозланмоқда. Шоир ҳаёти ва ижодини ўзида мужассам этган спектаклни олиш жараёнлари бошлаб юборилган. Айни пайтда, институт ҳовлисида жойлашган марказий кўшклардан бири Муҳаммад Юсуф номи билан аталган. Институтнинг АРМида шоир ижодига бағишланган маълумотлар ресурси ташкил этилиб, профессор – ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар ундан кенг фойдаланишлари учун шароитлар яратилмоқда.
Институт ҳамда бошқа таълим муассасалари талаба-ёшлари учун “Муҳаммад Юсуф издошлари” ижод тўгараги ташкил қилинди ва ушбу тўгаракка иқтидорли талаба-ёшлар жалб қилинмоқда.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, танлов асосида энг ижодкор талабалар орасидан Муҳаммад Юсуф номидаги стипендия бериладиган бўлди. Бундан ташқари, кўкрак нишони жорий этилади.
Маданий-маърифий тадбирда институтнинг ўқитувчи ҳамда талабалари томонидан Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган куй-қўшиқлар ижро этилди. Ўзбекистон халқ шоирининг ватанни, инсонийлик туйғулари, ўзбек тилимизни улуғловчи шеърларидан ўзбек ҳамда туркман тилларида намуналар ўқилди. Театрлаштирилган томошалар намойиш этилди. Шу ернинг ўзида 2020 йилда янги ташкил этилган “Грим” йўналишига илк бора талабаликка тавсия этилганлар томонидан Муҳаммад Юсуф ҳайкалининг сурати чизилди.Талабалар томонидан яратилган ҳар бир асар компазицияси ўзига хослиги билан ажралиб турди.
Сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижодидаги ватанпарварлик ғояларини ёшлар онгига сингдириш, унинг ҳаёти ва ижодини халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ шу каби тадбирлар келгусида ҳам Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб борилади.

"МУҲАММАД ЮСУФ - ВАТАН КУЙЧИСИ" МАВЗУИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

"МУҲАММАД ЮСУФ - ВАТАН КУЙЧИСИ" МАВЗУИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

"МУҲАММАД ЮСУФ - ВАТАН КУЙЧИСИ" МАВЗУИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

"МУҲАММАД ЮСУФ - ВАТАН КУЙЧИСИ" МАВЗУИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

"МУҲАММАД ЮСУФ - ВАТАН КУЙЧИСИ" МАВЗУИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

"МУҲАММАД ЮСУФ - ВАТАН КУЙЧИСИ" МАВЗУИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ                                                                                                                                                                                                                           Матбуот котиби

image_pdfimage_print