17 декабрь куни шунингдек Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабалар ўртасида Муҳаммад Юсуф шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар танлови ҳам ўтказилди.
Унда ёшлар ҳакамлар ҳайъати олдида ўзбек ва рус тилларидаги ижролари билан ўз иқтидорларини намойиш қилишди.
Танлов “Энг яхши ижро”, “Энг яхши басталанган мусиқа”, Энг яхши ковер” сингари уч номинацияда ташкил этилди.
Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган қўшиқлар танлови ғолиблари пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланади.
Шунингдек ушбу талабалар институт томонидан ўтказиладиган турли маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиб,ўз иқтидорларини намойиш этиш имконига эга бўлади.
Матбуот котиби