Муҳаммад Юсуф кўшкида маънавий-маърифий тадбир

Муҳаммад Юсуф кўшкида маънавий-маърифий тадбир
Жорий йилнинг 1 февраль санасидан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳудудида ташкил этилган Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи кўшкда шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқларни ижро этиш тадбирлари бошланган эди.
Муҳаммад Юсуф кўшкида маънавий-маърифий тадбир

Муҳаммад Юсуф кўшкида маънавий-маърифий тадбир

Бу ерда шунингдек, шоир шеърларидан намуналар ўқилмоқда, турли мушоиралар ўтказиляптии,Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига оид воқеалар талабалар ҳамда унинг замондошлари томонидан хотирланиши анъана тусини олган.
Муҳаммад Юсуф кўшкида маънавий-маърифий тадбир
Мақсад Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодий фаолияти билан талабаларни янада кўпроқ хабардор қилиш, унинг ижодидан баҳраманд этиш, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф илгари сурган ғоя – ўғил-қизлар онгу шуурига ватанпарварлик туйғуларини сингдириш, шу муқаддас заминга муҳаббат ғояларини кенгроқ тарғиб қилиш, талабаларнинг иқтидор ҳамда имкониятларини юзага чиқаришларига кўмаклашиш.
Муҳаммад Юсуф кўшкида маънавий-маърифий тадбир
Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи кўшкда ҳар бир факультет томонидан бир ҳафта давомида шу каби маданий-маърифий, маънавий тадбирлар олиб борилади.
Халқ ижодиёти фаъкултети томонидан ҳафталик доирасида ўтган 2 кун мобайнида « Фольклор ва этнография» кафедраси профессор- ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан тайёрланган дастурлар номойиши барчага бирдек манзур бўлмоқда.
Ёшлар хафталигининг иккинчи кунини талабалар карнай- сурнай садолари билан очиб бердилар. Шундан сўнг ҳудудларга хос фольклор қўшиқлари, рақслари, турли хил халқ ўйинлари намойиш этилди.
Муҳаммад Юсуф кўшкида маънавий-маърифий тадбир
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев бугун Муҳаммад Юсуф номи аталаувчи ушбу кўшкда бўлиб, талабалар томонидан тайёрланган ушбу концерт дастурлари билан танишди. Шоир қаламига мансуб шеърларни тинглади. Талабалар томонидан ижро этилган ижод намуналари борасида ўз фикрларини билдирди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print