Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳудудида жойлашган “Муҳаммад Юсуф” номли кўшкда талабалар учун маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Тадбирда институт ректори Иброҳим Йўлдошев ҳамда соҳа мутахассислари томонидан асл миллий санъатимизни тараннум қилиш, уни халқимиз орасида кенг тарғиб этиш бўйича ёшларга кўрсатмалар берилди.
Ушбу олий ўқув юртида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар томонидан ўзбек миллий қўшиқлари ижро қилинди. Ушбу ашулаларни маромига етказиб айтиш, бунинг учун нималарга эътибор қилиш борасида таниқли санъаткорлар шу ерда таҳсил олаётган ўғил-қизлар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Зарур тавсиялар берилди.
Келгусида ҳам Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф номи билан аталувчи ушбу кўшкда ташкил этиладиган шу каби тадбирларни бугунгидек барча факультетлар масъуллигида доимий равишда давом эттириш, уни намунали даражада ўтказиш борасида институт ректори томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Матбуот котиби