МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

Бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан Адиблар хиёбонида ташкил этилган навбатдаги маданий-маърифий тадбир ана шундай номланди. Бу галги учрашув ўзига хослиги билан ажралиб турди. Очиқ мулоқот асносида институтнинг Кино,телевидение ва радио санъати факультети томонидан ташкил қилинган тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, институт раҳбарияти, талабалар иштирок этишди. Муҳаммад Юсуф билан замондош ижодкорлар томонидан шоирнинг ибратли ҳаёти, унинг қалам аҳлига бўлган муносабати ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Ўзбекистон халқ шоири қолдирган бой маънавий мероснинг ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрнига эътибор қаратилди. Халқимизнинг севимли шоири қаламига мансуб шеърлардан намуналар айтилди. Шу ернинг ўзида институт жамоаси томонидан Муҳаммад Юсуф шерларига яратилган қўшиқлар жонли ижрода йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

МУҲАММАД ЮСУФ ИЖОДИДА ВАТАН МАВЗУСИ

image_pdfimage_print