“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови

“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови
Ўзбекистон Республикаси Президентиинг 2020 йил 20 майда Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳаёти ва ижодини муайян олий ўқув юрти томонидан ўрганилиши, тарғиб этилиши белгиланган эди. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижодий мероси ва ҳаётини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилиш Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоасига юкланди.

“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови
“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови
Ушбу вазифалар ижроси доирасида мазкур институт томонидан шоир ижодига бағишланган қатор маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиб келиняпти.

“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови
“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови
Бугун,17 декабрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олаётган ижодкор талабалар-ёш шоирларнинг “Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови бўлиб ўтди. Унда ёш ижодкорлар ўзлари томонидан ёзилган шеърларини ҳакамлар ҳайъати олдида ўқиб беришди. Танлов шартига кўра, ҳар бир иштирокчи ўз қаламига мансуб бўлган 5 тадан шеърни ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади.
“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови
Танловда биринчи ўринни қўлга киритган талабага 500 000 сўм, иккинчи ўрин соҳибига 300 000 сўм, учинчи ўринни эгаллаган иштирокчига эса 200 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти берилади. Барча ғолиблар фахрий ёрлиқ билан тақдирланади.

“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови

“Муҳаммад Юсуф издошлари” танлови

Шунингдек ушбу ижодкорларнинг шеърларини институт ҳисобидан китоб шаклида чоп этиш режалаштирилган.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print