Миллий кутубхона ҳайратлари

Маданият вазири бошчилигидаги ўзбекистонлик зиёлилар Тожикистон миллий кутубхонасига ташриф буюришди.

Бебаҳо миллий-маданий мерос объекти, энг нодир китоблар сақланадиган маърифат маскани халқаро стандартларга мос, ЮНЕСКО талаблари даражасида фаолияти юритади. Давлат аҳамиятига молик ушбу кутубхона муҳим объект сифатида қўриқланади.

Салкам 90 йилдан буён одамларга зиё улашаётган бу масканга форс-тожик мумтоз адабиёти намояндаси Абулқосим Фирдавсий номи берилган эди. Бир йўла 400 китобхонга хизмат кўрсатадиган ўқув залига эга кутубхонанинг китоб фонди —3млн 30мингдан зиёд.

Жумладан, Ўрта асрларда яшаб ижод қилган Рудакий, Фирдавсий, Ибн Сино, Саъдий каби алломаларнинг 2200дан ортиқ қўлёзмалари сақланади.

Аҳамиятлиси, кутубхона қошида Эрон, АҚШ, Корея Халқ Республикаси ва Германия маданият марказлари фаолият олиб боради.
Миллий кутубхона ҳайратлари

Миллий кутубхона ҳайратлари

Миллий кутубхона ҳайратлари

image_pdfimage_print