Миллий кураш бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди

Миллий кураш бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида талаба-ёшлар ўртасида “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Миллий кураш бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди
Уни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Элдор Шермонов кириш сўзи билан очиб, ушбу мусобақанинг кураш миллий спорт турини халқаро миқёсда тутган ўрнини оширишдаги аҳамияти, инсон соғлигидаги ўрнига тўхталди.
Миллий кураш бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди
Айтиш жоизки, ушбу мусобақа жорий йилнинг 1-10 март кунлари олий таълим муассасалари ўртасида республика миқёсида ўтказиладиган “Вазир кубоги” мусобақаси учун саралаш босқичини ўтайди.
Миллий кураш бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди
Ўз вазн тоифаларидаги беллашувларда ғолиб бўлган талабалар дипломлар билан тақдирланиб, навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print