ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН МЕТРО БЕКАТЛАРИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадамдир. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди. Истиқлол йилларида она тилимиз том маънода давлат тилига айланиб, халқимизни юртимизда эркин ва озод, фаровон ҳаёт қуришдек буюк марраларга сафарбар этадиган беқиёс куч сифатида майдонга чиқди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 21 октябрь санасини «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Маданият вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида 2020 йилнинг 18 октябрь куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий ҳамда Абдулла Қодирий миллий метро майдонида “Қадринг баланд бўлсин – она тилим!” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
“Ўзбек тили байрами куни”ни янада мазмунли ўтиши мақсадида халқимизнинг севимли илм соҳиблари “Алишер Навоий”, “Заҳириддин Муҳаммад Бобор”, “Авлоний”, “Ибрат” фильмларидан лавҳалар тақдим қилинди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ижодий жамоалари, ўқитувчилари, талабалари томонидан миллий тилимизнинг қадр-қимматини шарафловчи ашулалар ижро қилинди. Шеърлар ўқилди. Мутафаккир шоир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда таниқли адиб Абдулла Қодирий монологлари айтилди.
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН МЕТРО БЕКАТЛАРИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН МЕТРО БЕКАТЛАРИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН МЕТРО БЕКАТЛАРИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН МЕТРО БЕКАТЛАРИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН МЕТРО БЕКАТЛАРИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН МЕТРО БЕКАТЛАРИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН МЕТРО БЕКАТЛАРИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН МЕТРО БЕКАТЛАРИДА ТИЛ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

image_pdfimage_print