Маданият вазирлиги билан қўшма дарс

Маданият вазирлиги билан қўшма дарс
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан маданият ва санъат соҳаси бўйича қабул қилинаётган фармон ва қарорлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари мазмун-моҳиятини дарс машғулотлари орқали тушунтириб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ташаббуслари билан вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари бошлиқлари томонидан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари учун 2021 ўқув йили давомида қўшма дарслар ўтказилиши режалаштирилган эди. Унга мувофиқ, 24 мартдан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Халқ ижодиёти факультети “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда башқариш” таълим йўналиши 2-курс талабалари учун қўшма дарс ташкил этилди.
Маданият вазирлиги билан қўшма дарс
Ушбу дарсни маданият вазирлиги таълим муассасаларини бошқариш ва соҳани методологик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Мадиев Собир Ҳайитқулович олиб борди. Мақсад назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш.Талабаларнинг билим сифатини янада ошириш.
Маданият вазирлиги билан қўшма дарс
Таъкидлаш жоизки, бугунги кун ёшлари ҳар томонлама чуқур билимга эга, юксак марраларни кўзлайдиган, аниқ мақсад сари одимлайдиган тафаккур соҳиблари бўлишни хоҳлайди. Бу эса ана шундай талабаларга олий таълим муассасалаларининг ўқув режаларидаги дарслардан ташқари қўшимча равишда уларга мотивация бериш мақсадида вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари бошлиқларини мазкур жараёнга жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиб, уларга амалий кўмак беришни тақозо этади. Бугунги дарс ҳам айнан ушбу жиҳатларни қамраб олди.
Маданият вазирлиги билан қўшма дарс
Мушғулот асносида маданият ва санъат соҳасида қабул қилинаётган фармон ва қарорларда белгиланган вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари хусусида талабаларга тушунчалар берилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган дарсда талабалар томонидан бошқариш йўналишларида ҳам танловлар ўтказиш, хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан маърузалар ташкил этиш, мусиқа ва санъат мактаблари учун бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда янги дарсликлар яратиш сингари мавзуларда таклифлар берилди. Талабаларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.
Маданият вазирлиги билан қўшма дарс
Маданият вазирлиги томонидан шу каби қўшма дарсларни нафақат Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, Ўзбекистон давлат хореография академияси талабалари учун ҳам босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print