Маданият вазири ўринбосари ЎзДСМИ да

Маданият вазири ўринбосари ЎзДСМИ да
Маданият вазири ўринбосари О. Мирзаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ўқув жараёнлари билан танишиш мақсадида мазкур институтга ташриф буюрди.
Маданият вазири ўринбосари ЎзДСМИ да
Институт раҳбарияти О.Мирзаевга ўқув юртида олиб борилаётган таълим жараёнлари, талабалар учун яратилган шароитлар билан таништириб ўтди.
Маданият вазири ўринбосари ЎзДСМИ да
Кино,телевидение ва радио санъати факультетида анимация учун ташкил этилган махсус павильон фаолияти кўздан кечирилиб, амалий машғулотларни халқаро андозалар даражасида ташкил этиш, техника таъминотини янада яхшилаш борасида таклифлар берилди.
Маданият вазири ўринбосари ЎзДСМИ да
Шунингдек, кино, телеоператорлар тайёрлаш мақсадида фаолият юритаётган махсус фото павильонидаги ижодий муҳит жараёнлари ўрганилиб операторлик санъати борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди. О.Мирзаев институт талабалари билан суҳбатда бўлиб, хорижий давлатлар тажрибасини пухта ўрганиш, бу каби ташкил этилган имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлигини қайд этиб ўтди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print