Институт ва олий таълим мактаблари ҳамкорлиги

Институт ва олий таълим мактаблари ҳамкорлигиЎзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Ўқув ишлари бўйича проректори Рихсилло Исмоилов мазкур олий ўқув юрти билан Халқ таълими муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги бир неча мактабларга ташриф буюрди. Олиб борилган мулоқотлар якунига кўра, институт билан тумандаги 2, 6-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Келгусида амалга ошириладиган иш режалари тузилди.
Институт ва олий таълим мактаблари ҳамкорлиги
Эндиликда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтнинг профессор-ўқитувчилари ўзлари масъул бўлган ушбу мактаблардаги ўқувчиларни билим салоҳиятини янада ошириш, уларни касбга йўналтириш мақсадида дарслар олиб боради. Ўғил-қизларга ўзлари қизиққан фанларини мукаммал ўзлаштиришларида амалий ёрдам беради. Шунингдек, ўқитувчилар маҳоратини оширишда услубий кўмак кўрсатади.
Институт ва олий таълим мактаблари ҳамкорлиги
Проректор Р.Исмоилов умумтаълим мактабларига ташрифи чоғида ушбу мактаблар раҳбарияти, ўқитувчилари билан учрашди. Ҳар иккала таълим муассасасида олиб борилаётган дарс жараёнлари, ташкил этилган тугараклар фаолияти билан яқиндан танишди. Маънавий муҳит ўрганилди.
Институт ва олий таълим мактаблари ҳамкорлиги
Самимий кечган мулоқотлар чоғида мактаблардаги мавжуд муаммолар, камчиликларни имкон қадар қисқа фурсатларда бартараф этиб, таълим муассасалари рейтингини оширишга йўналтирилган режалар тузилди. Мазкур жараёнларда нафақат мактаб жамоаси шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамкорлигини ҳам мувофиқлаштириш бўйича фикрлашиб олинди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print