ИМТИЁЗ АСОСИДА ТАЛАБАЛИК БАХТИ

Кейинги йилларда малакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953 сон фармонига кўра, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида улар учун ажратилган алоҳида
4 фоизли қўшимча қабул кўрсаткичлари мазкур йўналишдаги яна бир муҳим қадам бўлди. Ушбу ҳужжатга асосан хотин-қизларни олий ўқув юртларига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тизими жорий этилди. Натижада биргина 2020 йилнинг ўзида республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қиз талаба бўлишдек бахтга эришди.
Мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган мана шундай имконият ва шаротдан унумли фойдаланган ёшларнинг 8 нафари бугун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабасига айланди.
Бугун ана шундай бахтга муяссар бўлган ёшларни қутлаш учун институт раҳбарияти Тошкент шаҳри Чилонзор туманида истиқомат қиладиган Мухлиса Усмонова, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшайдиган Гавҳар Нурмонова ҳамда Нозанин Салимоваларнинг хонадонларига ташриф буюришди. Институт раҳбарияти уларни давлат гранти асосида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига талаба бўлганлиги билан мазкур олий ўқув юрти жамоаси номидан қутлади. Шунингдек, ушбу тадбирда институтнинг Жамоатчилик Кенгаши раиси, Ўзбекистон ҳалқ шоири Иқбол Мирзо ҳам иштирок этиб талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларимиз ва уларнинг ота-оналарига мамлакатимизда хотин-қизларга яратиб берилаётган имкониятлар ва ушбу имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш зарурлигини такидланди. Шундан сўнг давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга жамоанинг эсталик совғалари ва институт ректорининг табрикномаси тақдим этилди.
Ўз навбатида талабалар ҳам мамлакатимизда улар учун яратилаётган бундай имкониятлар, берилаётган имтиёзлар учун президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
ИМТИЁЗ АСОСИДА ТАЛАБАЛИК БАХТИ

ИМТИЁЗ АСОСИДА ТАЛАБАЛИК БАХТИ

ИМТИЁЗ АСОСИДА ТАЛАБАЛИК БАХТИ

ИМТИЁЗ АСОСИДА ТАЛАБАЛИК БАХТИ

ИМТИЁЗ АСОСИДА ТАЛАБАЛИК БАХТИ

image_pdfimage_print