Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти декан, кафедра мудирлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан жорий этилаётган (HEMIS) Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимини ўрганиш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Машғулот жараёнида ушбу платформадан фойдаланиш, маълумотлар алмашиш бўйича тақдимот бўлиб ўтди.
Ушбу ахборот тизими «Маъмурий бошқарув», «Ўқув жараёни», «Илмий фаолият», «Молиявий бошқарув ва статистика» ахборот тизимларини ўз ичига олган.
HEMIS ахборот тизими олий таълим муассасаларининг асосий фаолиятларини автоматлаштириш ҳисобига маъмурий ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга электрон таълим хизматларини тақдим этади.
Ахборот тизими олий таълим муассасалари билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ахборот кўприги вазифасини ўтайди ҳамда олий таълим муассасаларидан олинадиган турли хил маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларнинг қоғоз шаклидан воз кечиш ва бошқарув тизимини рақамлаштиришга хизмат қилади.
Матбуот котиби