БУГУН ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИДА ХАЙРУЛЛА ЛУТФУЛЛАЕВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 75 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚУТЛОВ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хайрулла Лутфуллаев. Малакатимизда ушбу хонандани билмаган, унинг қўшиқларини эшитмаган киши топилмаса керак.
Ўз меҳнат фаолиятини 14 ёшида маданият уйида жўрнавоз бўлиб бошлаган Хайрулла Лутфуллаев кейинчалик қатор мактабларда рубобдан дарс берди.
Ҳатто ҳарбий хизматга ҳам рубобини олиб кетиб, ҳарбий оркестрда хизматини давом эттирди. Армияда пайтида Россияда ҳарбийлар ўртасида ўтказилган халқ фолклор фестивалида ўзбек миллий чолғуси – рубоб билан иштирок этиб, танловда лауреат бўлди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Хайрулла Лутфуллаев таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан 500 кишилик ZOOM платформасида ташкил этилган тадбирда мазкур институт ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев халқимизнинг севимли хонандасини муборакбод этди. Унинг ибратли ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти, ижоди ҳақида тўхталди, институтдаги келгуси мураббийлик фаолиятида мувоффақиятлар тилади.

“Мени элга танитган “Баҳор” ансамблида ишлаган пайтимда 1969 йилда айтган “Мен севаман, сен севасанму?” қўшиғим”,- деб хотирлайди хонанда. У айнан ушбу қўшиғи билан 1976 йилда “Тўйлар муборак” фильмида ҳам иштирок этди. 100 дан ортиқ давлатда бўлиб,ўзбек санъати, маданиятини тарғиб қилди.
Хайрулла Лутфуллаевнинг 300 га яқин қўшиқлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг фондидан жой олган. Устоз санъаткор 20 йилга яқин вақт давомида ижод билан бирга устоз-шогирд анъаларига кўра, ёшларга санъат сирларини ўргатиб келмоқда.
Хайрулла Лутфуллаевнинг ушбу хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, у бугунги кунда “Ўзбекистон халқ артисти”, “Қорақалпоғистон халқ артисти” фахрий унвонлари,”Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, 1- даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Хайрулла Лутфуллаев қатор илмий китоблар муаллифи, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Миллий қўшиқчилик” кафедраси профессори. У мазкур олий ўқув юртида талабаларга миллий мумтоз қўшиқчилик йўлларидан сабоқ бериб келяпти. Ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда устоз санъаткор репертуаридан ўрин олган қўшиқлар институт жамоаси томонидан ижро қилинди. Таниқли хонанданинг бундан 51 йил олдин айтган, ҳамон мухлислари қулоқлари остида жаранглаб турган, ўз услуби, ўз йўналишига эга “Мен севаман, сен севасанму?” қўшиғи Хайрулла Лутфуллаев томонидан ижро қилиниб, яна бир бор саҳнани ларзага келтирди.
Ҳар бир чиқиш тадбир иштирокчиларининг гулдуросли қарсаклари остида қўллаб борилди ва бу санъаткорларни руҳлантириб турди.

image_pdfimage_print