ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

2020 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришда креатив тадбиркорликнинг ўрни” мавзусида илмий-амалий онлайн семинар бўлиб ўтди.
Мақсад-Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасида тадбиркорлик субъектларининг креатив тадбиркорлик йўналишида амалга ошираётган ишларини таҳлил қилиш, уларда учраётган муаммоларни илмий ўрганиш, шунингдек Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва институтнинг Нукус филиали талаба-ёшларига креатив тадбиркорлик билан шуғулланиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган илмий ва амалий тавсиялар беришдан иборат.
Бугун Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган маданият ва санъат муассасаларида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “2019-2020- йилларда маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”га асосан Маданият марказларида овоз ёзиш, фото-видео, театр студияси, кутубхона ва ўқув зали, кино зали, картиналар галереяси, спорт секцияси, атракционлар шаҳарчаси ва болалар дунёси бурчаги, ёзги саҳна, лингафон, компьютер, тўгарак, ансамбль, миллий ҳунармандчилик ва маиший устахоналарини тадбиркорлик субъектларига бериш орқали ташкил этилмоқда. Мамлакатимизда янгидан жорий қилинган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунига асосан Ҳукуматнинг бир қатор қарорлари қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорларга асосан маданият ва санъат объектларини тадбиркорлик субъектларига бериш орқали уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда маданият ва санъат объектлари фаолиятини янада такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда,
Онлайн семинарда Қорақалпоғистон Республикаси санъат ва маданият муассасалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳунарманд уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига аъзо ҳунармандлар, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатҳнаси лойиҳа координатори, “Oxus culture” МЧЖ ижодий маркази, маданият ва санъат соҳасида ижодий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган хусусий тадбиркорлар, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда институтнинг Нукус ҳамда Фарғона минтақавий филиаллари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари, магистр ва талабалари иштирок этдилар.
Ўзбекистон маданият ва санъат муассасаларида креатив тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича билдирилган илмий тавсиялар ва амалий таклифларни амалиётга жорий этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Илмий-амалий семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

image_pdfimage_print