Диплом спектакли намойиш этилди

Диплом спектакли намойиш этилди
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ўқув театр биносида таниқли ёзувчи Чингиз Айтматовнинг “Жамила” қиссаси асосида яратилган мусиқали драма асари намойиш этилди. Соф севгини мадҳ этувчи ушбу диплом спектакли Театр санъати факультети “Мусиқали, драматик театр ва кино санъати” кафедраси “Мусиқали театр актёрлиги” бўлими 4-босқич талабаларининг ижод маҳсулидир.
Диплом спектакли намойиш этилди
Асарда аёл эрки ва ҳуқуқи, инсонни қалбига қулоқ тутиб иш қилиш ғояси илгари сурилган. Жамила ролини Соҳсанам Абдужамилова, Дониёр ролини Зокиржон Ғуломов, Саид ролини Ортиқхўжа Исроилов, она ролини Севиля Жумаева, Ўрозмат ролини Ҳусниддин Файзуллаев, Усмон ролини Илёс Нусуров, Содиқ ролини Азизбек Аюбхонов сингари талабалар ижро этган спектаклда асар қаҳрамонининг ички кечинмалари, инсон руҳияти остидаги оқимни томошабинларга имкон қадар яққолроқ етказиб беришга ҳаракат қилинган.
Диплом спектакли намойиш этилди
Хор ва оммавий саҳналарда 1 ҳамда 4- босқич мусиқали театр актёрлиги йўналиши талабалари иштирок этишди. Ария, дуэтларни яратишда шоирлар Зебо Мирзаева, Сафар Оллоёр шеъларидан фойдаланилди. Актёрлик маҳорати ўқитувчилари Маъмуржон Тўраев, Элдор Хушвақтовлар. Спектаклнинг саҳна безаги рассом Алишер Тўлабоев томонидан яратилди.
Диплом спектакли намойиш этилди
Асар мусиқаси санъат арбоби,профессор Баҳрулла Лутфуллаев ижодига мансуб. Спектаклда Акмал Тўраев раҳбарлигидаги симфоник оркестр жўр бўлди. Хормейстр Олимжон Комилжоновнинг хизматлар ҳам таҳсинга лойиқ.
Диплом спектакли намойиш этилди
Талабалар диплом спектаклининг курс бадиий раҳбари ва саҳналаштирувчи режиссёр – доцент Эрназар Ёрбеков. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессор –ўқитувчилари раҳбарлигида талабалар томонидан намойиш этилган ушбу саҳна асари томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print