ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН Сўзга чиққанлар томонидан қайд этилганидек, миллатни бирлаштирувчи, етакловчи, уни мақсад сари олиб борувчи нарса рамзлар ҳисобланади. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин мамлакатнинг ушбу рамзларини ишлаб чиқишда халқимизнинг қадим тарихидан шу кунгача бўлган даври ўрганилди. Жумладан, республикамиз байроғини яратишда ҳам ана шу жиҳатлар эътиборга олинган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти проректори Элдор Шермонов эътироф этганидек, 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли ҳисобланади. Байроқдаги тўқ мовий ранг мангу осмон ва оби ҳаёт рамзи бўлиб, бу — яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. Оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софлик, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. Қизил чизиқлар эса томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони — ҳаётий қудрат, барқарорлик ва бардавомлик нишонасидир. Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ бўлиб, у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи саналади. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Ўн икки юлдузга бўлган эътибор Ватанимиз сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида “Нужум илми” тараққий этганлиги билан изоҳланади. Расмий тадбирлар, халқаро анжуманлар,нуфузли спорт мусобақаларида дунёдаги кўплаб мамлакатлар байроғи орасида юртимиз миллий-маданий анъаналари, қадриятлари, давлатчилигимиз тарихини ўзида мужассам этган байроғимизнинг ўзгача ҳилпираб, эзгулик, бағрикенглик, инсонийлик, улуғворлик нурларини таратиб туриши халқимиз қалбига фахр-ифтихор туйғуларини бағишлайди. 18 ноябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз” шиори остида Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН Сўзга чиққанлар томонидан қайд этилганидек, миллатни бирлаштирувчи, етакловчи, уни мақсад сари олиб борувчи нарса рамзлар ҳисобланади. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин мамлакатнинг ушбу рамзларини ишлаб чиқишда халқимизнинг қадим тарихидан шу кунгача бўлган даври ўрганилди. Жумладан, республикамиз байроғини яратишда ҳам ана шу жиҳатлар эътиборга олинган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти проректори Элдор Шермонов эътироф этганидек, 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли ҳисобланади. Байроқдаги тўқ мовий ранг мангу осмон ва оби ҳаёт рамзи бўлиб, бу — яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. Оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софлик, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. Қизил чизиқлар эса томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони — ҳаётий қудрат, барқарорлик ва бардавомлик нишонасидир. Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ бўлиб, у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи саналади. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Ўн икки юлдузга бўлган эътибор Ватанимиз сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида “Нужум илми” тараққий этганлиги билан изоҳланади. ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН Расмий тадбирлар, халқаро анжуманлар,нуфузли спорт мусобақаларида дунёдаги кўплаб мамлакатлар байроғи орасида юртимиз миллий-маданий анъаналари, қадриятлари, давлатчилигимиз тарихини ўзида мужассам этган байроғимизнинг ўзгача ҳилпираб, эзгулик, бағрикенглик, инсонийлик, улуғворлик нурларини таратиб туриши халқимиз қалбига фахр-ифтихор туйғуларини бағишлайди. ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

Матбуот котиби

image_pdfimage_print