Байрам дастурхонига муносиб туҳфа

Байрам дастурхонига муносиб туҳфа
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабаларни билим олишларига зарур шароитларни яратиш билан биргаликда уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳам устувор вазифалар сирасига киради. Ушбу мақсадда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари томонидан талабалар турар жойи, ижарада турадиган ўғил-қизларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган картошка, пиёз,ўсимлик ёғи, нон сингари озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш анъана тусини олган.Биргина жорий йилнинг ўтган даврида саховатпеша инсонлар томонидан 10 дан ортиқ шу каби тадбирлар амалга оширилди. Эътиборлиси ана шундай хайрия ишларида талабаларнинг ўзлари ҳам иштирок этиб, бошқаларга ўрнак бўляпти. 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошевнинг ташаббуси билан Талабалар турар жойларида яшайдиган ўғил-қизларга институт раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан ҳар ойда бир марта ҳомийлик асосида дошқозонларда ош дамланиб, тарқатилиши йўлга қўйилган эди.
Байрам дастурхонига муносиб туҳфа
Ўтган йиллар давомида ушбу хайрли иш анъана тусини олиб, давом эттирилиб келиняпти. Инсон маънавий етуклигининг ёрқин намунаси бўлган бўлган ушбу саховат тадбирларидан талабалар мамнун.
Байрам дастурхонига муносиб туҳфа
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан институтнинг 1 ва 2 – талабалар турар жойида истиқомат қиладиган ўғил-қизлар учун яна бир хайрли иш амалга оширилди. Дошқозонда ош дамланиб, талабаларга бепул тарқатилди.
Байрам дастурхонига муносиб туҳфа
Кўрсатилган ушбу мурувват шу ерда таҳсил олаётган ёшларнинг байрам дастурхонига ўзига хос туҳфа бўлди. Институт жамоаси томонидан амалга оширилаётган, бугунги кунда анъанага айланган шу каби хайрли ишлар мамлакатимиз келажаги бўлган ўғил-қизларни меҳр-оқибатли, саховатпеша, ўзлари туғилиб ўсган шу муқаддас заминга фидойи, буюк аждодларимизга муносиб авлодлар бўлиб етишишларига замин яратади.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ахборот ресурс марказида 2020 йилнинг 1 февралидан бошлаб китоб ўқишга кирган талабаларга институт ҳисобидан бир марта ишлатиладиган идишларда бепул қаҳва бериш йўлга қўйилган эди. Бу ҳам ёшларни китобхонликка қизиқишлари, илм чўққиларини мукаммал эгаллаб, юксак маънавият соҳиблари бўлиб давлатимиз раҳбари эътироф этганидек, учинчи ренессанснинг яратувчилари бўлишларида институт раҳбарияти томонидан қилинаётган сайъ-ҳаракатларнинг амалдаги кўринишларидан биридир.

Матбуот котиби

image_pdfimage_print