АНЪАНАВИЙ ДАРСЛАР БОШЛАНДИ

АНЪАНАВИЙ ДАРСЛАР БОШЛАНДИ
Жорий йилнинг 16 ноябридан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 1-курс бакалавриат талабалари учун анъанавий дарслар бошланди. Бунинг учун назарий ва амалий машғулотлар олиб бориладиган барча аудитория, хоналар тахт ҳолга келтирилди.
Ўқув жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилгани ҳолда олиб бориляпти.Институтнинг асосий кириш жойидаги постда дастлаб талабаларнинг тана ҳарорати ўлчанди. Агар 37 даражадан паст бўлса, қўлларига махсус антисептик сепилиб, ниқоб тақилгани ҳолда институт ҳудудига киритилди. Шунингдек дарс жараёнлари олиб бориладиган бинолар, ўқув хоналарига киришда ҳам карантин постлари ташкил этилган.Жорий йилнинг 16 ноябридан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 1-курс бакалавриат талабалари учун анъанавий дарслар бошланди. Бунинг учун назарий ва амалий машғулотлар олиб бориладиган барча аудитория, хоналар тахт ҳолга келтирилди.Ўқув жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилгани ҳолда олиб бориляпти. Институтнинг асосий кириш жойидаги постда дастлаб талабаларнинг тана ҳарорати ўлчанди. Агар 37 даражадан паст бўлса, қўлларига махсус антисептик сепилиб, ниқоб тақилгани ҳолда институт ҳудудига киритилди. Шунингдек дарс жараёнлари олиб бориладиган бинолар, ўқув хоналарига киришда ҳам карантин постлари ташкил этилган. Машғулотларда қатнашаётган профессор-ўқитувчилар ҳам карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда дарсларни олиб боришяпти. Уларнинг ҳам тана ҳароратлари ўлчаниб, барчаси антисептик, ниқоб, махсус тиббий қўлқоплар билан таъминланган.

АНЪАНАВИЙ ДАРСЛАР БОШЛАНДИ

Биз бугунги анъанавий дарс жаранлари тўғрисида талабаларнинг фикрлари билан қизиқдик.

-Мен Овоз режиссёрлиги ва кино,телевидение санъати факультетининг 1-курс талабасиман,-дейди биз билан суҳбатда Тошкент вилояти Паркент туманидан келган Фаррух Эргашев. -Бу кунни мен роса оризиқиб кутдим. Сабаби талаба бўлиб, ўқитувчилар қаршисида дарс ўтишнинг гашти ўзгача.

АНЪАНАВИЙ ДАРСЛАР БОШЛАНДИ

-Мен ҳам қачон анъанавий дарслар бошланар экан деб кутдим. Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётганим учун узоқ вилоятлардан келган курсдошларимга нисбатан менга анча енгил. Мақсадим ушбу олий ўқув юртини аъло баҳоларга битириб, келажакда юртимга нафим тегадиган, шу соҳа ривожига ҳиссамни қўшадиган инсон бўлиш.

Жорий йилнинг 17 ноябридан 4-курс бакалавриат кундузги бўлим талабалари учун ҳам анъанавий дарслар бошланади.

Эслатиб ўтамиз, дарсларда офлайн ёки онлайн иштирок этиш талабалар учун ихтиёрий.

АНЪАНАВИЙ ДАРСЛАР БОШЛАНДИ

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print