8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири

8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 8 март -Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошевнинг хотин-қизларга йўллаган байрам табригини Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Элдор Шермонов ўқиб эшиттирди.
8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири
Нозик хилқат эгалари бўлмиш аёл зоти баҳорнинг илк байрами – 8 март билан муракбод этилди.
Ватанга муҳаббат, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган хотин-қизларнинг бир гуруҳига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректорининг ташаккурномаси берилди.
8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири
Маданият вазирининг байрам муносабати билан илм, фан, барча жабҳаларда бошқаларга ўрнак бўлаётганларга юборилган табрикномалари ўз эгаларига етказилди. Қимматбаҳо байрам совғалари улашилди.
8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири
8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири
Кенгайтирилган байрам дастуридаги чиқишларда аёл зоти баланд пардаларда куйланди.
8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири
8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири
Ватанни,баҳорни,аёлни, муҳаббатни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради.Институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Онадек муқаддас зотга шу куни юксак эҳтиром кўрсатилди.8 март Халқаро хотин-қизлар кунига байрам тадбири

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print