Ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Кутубхона-ахборот фаолияти факультети талабалари ўртасида китобхонлик кўрик – танлови ўтказилди.
Китоб – инсоннинт энг яқин дўсти, фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон-қонига сингиб кетган.
Ушбу кўрик – танлов талабалар томонидан кўтаринки кайфиятда қарши олинди. Кўрик – танлов натижасига кўра, ғолиблар Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, факультет декани томонидан эсдалик совға ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
Шунингдек, ЎзДСМИ Кутубхона ахборот фаолияти факультети ва факультет Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти жамоаси томонидан АРМ билан ҳамкорликда янги адабиётлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Мазкур китобларда илгари сурилган ғоя, уларнинг тарбиявий аҳамияти юзасидан талабалар лила мулоқотлар олиб борилди.
Матбуот котиби