ЎзМТРК “Navo” телеканалида Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган кенгайтирилган концерт дастури

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошевнинг ташаббуси билан 2021 йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ўқув театр биносида “Наво” телеканали учун Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган “Ватан мадҳи қалбларда мангу” мавзуида адабий – бадиий назм ва наво кечаси ташкил этилди. Тадбирни институт ректори Иброҳим Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган ушбу қўшиқлар ижросининг мазмун-моҳияти, уни ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳақида тўхталди. Концерт ташкилотчиси – институт ишлар бошқармаси бошқармаси бошлиғи Авазбек Шомуродов, саҳналаштирувчи режиссёр – “Эстрада ва оммавий томошалар санъати” кафедраси катта ўқитувчиси Илҳом Содиқовлар.
Концерт дастурида республикамизнинг “Ўзбекистон халқ артисти”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” сингари фахрий унвонлар соҳиблари, халқимизнинг севимли санъаткорлари, институтимиз вакиллари ўз чиқишлари билан иштирок этди.Мазкур кенгайтирилган концерт дастури Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Наво” телеканали орқали кўчма телевизион станция ёрдамида махсус кўрсатув тайёрлаш учун тўлиқ ёзиб олинган эди. Ушбу концерт дастури бугун, 30 март куни соат 22:00 да “Наво” телеканали орқали намойиш этилади.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print