ЎзДСМИда умумхалқ хайрия ҳашари

ЎзДСМИда умумхалқ хайрия ҳашари
Эзгу ишларнинг ибтидоси бўлган умумхалк хайрия ҳашарини Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси ҳам ҳамжиҳатликда қарши олишди.
ЎзДСМИда умумхалқ хайрия ҳашари
Ушбу тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар, барча ходимлар имкон қадар фаолроқ қатнашишга ҳаракат қилди. Меҳр – оқибатдан сабоқ берувчи, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ҳашар иштирокчиларининг кўпчилигини ўз юртини яшнатишга ҳиссасини қўшиш истагида бўлган ўғил-қизлар ташкил қилди.
ЎзДСМИда умумхалқ хайрия ҳашари
Муштарак мақсадлар йўлида ўзлари фаолият юритаётган, таҳсил олаётган масканни обод қилиш учун ушбу тадбирга отланган кишилар томонидан институт ҳудуди ободонлаштирилди. Баҳор нафаси уфуриб турган ушбу кунда маданий-маиший, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган иншоотлар ўзгача қиёфа касб этди. Ҳашарчилар етарли миқдордаги анжомлар билан таъминланди.
ЎзДСМИда умумхалқ хайрия ҳашари
Ҳашар доирасида манзарали дарахтларга шакл берилди. Кўп йиллик гуллар, дарахтларнинг таглари юмшатилди. Кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Ерларга ишлов берилди.
ЎзДСМИда умумхалқ хайрия ҳашари
Кишиларнинг кўнгилларидаги ободлик, саришталик бинолар, институт ҳудудига кўчиб, улар эзгулик тимсоли бўлмиш Наврўз байрами арафасида янада файзу – тароватга монанд гўзаллик кашф этди.
ЎзДСМИда умумхалқ хайрия ҳашари
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси баҳорнинг энг кўркам куни–Наврўзи айёмга ана шундай кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўришмоқда. Барча бинолар, институт ҳудудида умумхалқ ҳашари давом этяпти.

 

Матбуот котиби

image_pdfimage_print